Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган автомобиль ва темир йўл кўприги қурилади

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган автомобиль ва темир йўл кўприги қурилади

Ўзбекистонда Амударё бўйлаб Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган деярли 413 м узунликдаги автомобиль ва темир йўл кўприги қурилади. Бу ҳақда 13 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувида таъкидланди.

Шунингдек, Шовот туманидан Кораузоқ туманигача 79 километрлик темир йўл қурилади. Қурилишни январь ойида бошлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, яқин уч йил ичида 2370 километр ички йўллар таъмирланиши кутилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бошқаруви раиси Ҳусниддин Хосилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Амударё бўйлаб узунлиги 412,7 метр бўлган янги кўприк бирлаштирилган бўлишини, яъни автомобиль ва темир йўл транспорти учун мўлжалланган кўприк бўлишини таъкидлади. Айтилишича, янги объект масофани 240 км га ва юкларни ташиш вақтини 6 соатга қисқартиради. Бундан ташқари, юкларни ташиш харажатлари 150 млрд сўмга камайиши кутилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» раҳбарининг маълум қилишича, Президент қурилиш ишларини январь ойида бошлаш тўғрисида кўрсатма берган ва керакли маблағларни ажратган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар