2024 йил июль ойида фаолияти бошланган “Ислоҳотлар штаби” доирасида Хоразм вилоятида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этилди. Обид Хакимов таъкидлашича, 2017 йилдан буён фақат Хоразм вилоятининг ўзига 2 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинган.
Сўнгги етти йил ичида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 2,2 баробарга ўсган. Илгари иқтисодий ривожланиш даражаси паст бўлган Хоразм, бугунги кунда мамлакатдаги энг тез ўсиб бораётган ҳудудлардан бирига айланган.
2025 йил бошида вилоятда камбағаллик даражаси 11 фоиз атрофида бўлган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 6,8 фоизгача пасайган. Илгарилари Хоразм йилига 500 миллион доллар миқдорида ҳам инвестиция жалб қила олмаган бўлса, бугун вилоят бир йилда 1,5 миллиард доллар сармояни ўзлаштириш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, “Ислоҳотлар штаби” сўнгги уч ойда қиймати 2,4 миллиард долларга тенг янги инвестицион лойиҳаларни амалга оширди. Бу жараёнда маҳаллалар кесимида комплекс таҳлиллар ўтказилиб, тадбиркорлар билан индивидуал тарзда ишлаш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилди ва улар босқичма-босқич жорий этилаяпти.
Ҳар бир туман кесимида мавжуд иқтисодий имкониятлар, табиий ресурслар ва иловий резервлар қайта баҳоланди. Натижада ҳар бир ҳудуд учун мос равишда ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилмоқда.
Хоразм вилоятини 2026 йилга тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аниқ топшириқлар берилди ҳамда тегишли таклифлар илгари сурилди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ислоҳотлар штаби” ўз фаолиятини изчил давом эттиради.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш