2022 йилда Хоразм вилоятининг ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати 151,9 фоизни ва 785,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди(2021 йилда ҳудуд ташқи савдо айланмаси 517,2 млн. долларни ташкил этган).
Ҳудуд савдо балансида 295,1 млн. долларлик cалбий сальдо қайд этилиб, таҳлил қилинаётган давр мобайнида экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга ўсган ва импорт ҳажми эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 88,9% фоизга ошган. Ижобий савдо баланси асосан МДҲ мамлакатлар билан савдо айланмасида қайд этилиб келинган.
2022 йилда Хоразм вилоятининг товарлар ва хизматлар экспорти улуши асосан Россия (38,9%), Қозоғистон (16%), Қирғизистон(12,2%), Туркия (10%) мамлакатларида кўпроқ, Покистон (5,2%) ва Хитой(4,3%) мамлакатларида ўртача.
Вилоятнинг товарлар ва хизматлар импорти улуши эса асосан Бразилия(35,1%), Хитой(17,7%), Туркия(15,9%) ва Россия(10,9%) мамлакатларида кўпроқ қайд этилган.
2022 йилда вилоят экспорт савдо айланмаси 245,2 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари умумий экспорт ҳажмдаги улуши – 33,3 фоизни, хизматлар улуши 6,1 фоизни, энергия манбалари ва нефт маҳсулотлари улуши 2,1 фоизни, қора ва рангли металллар улуши 1,6 фоизни ташкил этган.
Вилоятнинг импорт савдо айланмаси эса 540,3 млн АҚШ долларни ташкил этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари умумий импорт ҳажмдаги улуши улуши 38,1 фоизни, машина ва асбоб-ускуналар улуши 38,5 фоизни, кимё маҳсулотлар улуши 5,4%, энергия манбалари ва нефт маҳсулотлар улуши 3,2 фоизни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш