Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3318, 07.09.2021 й).

Рўйхатда 11 та тилни билишни тасдиқловчи дунёдаги 30 та энг машҳур тестлар келтирилган. Улар орасида инглиз тили бўйича TOEFL, IELTS, TESOL, CELTA, француз тили бўйича DELF, DALF, TCF, немис тили бўйича Goethe-Zertifikat, DSD, DAF, рус тили бўйича TORFL, ТРКИ, корейс тили бўйича (TOPIK I), (TOPIK II) тестлари бор.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

- Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати;
- Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражаси.

Эслатиб ўтамиз, давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича талаблар белгиланган.

Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар