Хусусий тиббиёт ташкилотлари ривожлантирилади

Хусусий тиббиёт ташкилотлари ривожлантирилади

18 февраль куни “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Асака” АТБга хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион доллари миқдорида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредит линияси тақдим этилади.

Жамғарманинг кредит линияси 10 йилгача муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр, “Асака” АТБ маржасини ҳисобга олмасдан йиллик 5 фоиз ставка билан ҳудудларда янги импорт тиббиёт ускуналари (косметологияга оидлари бундан мустасно) ва уларга бутловчи қисмларни харид қилиш учун тақдим этилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар