Янги нефть ва газ конларини очиш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар

Янги нефть ва газ конларини очиш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар

Юқори чуқурликда жойлашган ҳамда янги статиграфик қатламларни нефтгазлилик истиқболини аниқлаш бўйича излов – қидирув ишлари олиб борилмоқда.

УСТЮРТ ҲУДУДИнинг марказий қисмида 3 – 4 минг метр чуқурлик оралиғида жойлашган қуйи юра қатламларни нефтгазлилик истиқболи аниқланди.

Арслон, Ином, Қуйи Сургил, Бешқала, Кушкаир, Аралиқ каби газконденсати конларини очишга эришилди.

Бугунги кунда Алпомиш, Қуйи Шарқий Бердақ каби майдонларда излов бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

БУХОРО-ХИВА ҲУДУДИнинг жануби-ғарбий қисмида 2200-2700 метр чуқурлик оралиғида жойлашган ўрта ва қуйи юра терриген қатламларини нефтгазлилик истиқболи аниқланди.

Ғарбий Ҳаққул, Чеккакум, Тўмарис, Андакли, Жанубий Кулбешкак, Шорқум каби газконденсати конларини очишга эришилди.

Бугунги кунда Шарқий Хатар каби майдонларда излов бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, кам харж талаб қиладиган, кичик чуқурликда жойлашган (1800 метргача) қатламларни нефтгазлилик истиқболини аниқлаш бўйича излов – қидирув ишлари олиб борилмоқда.

БУХОРО-ХИВА ҲУДУДИнинг марказий қисмида Истиқлол-25, Жайрон, Дўлтатепа каби газконденсати конларини очишга эришилди.

Бугунги кунда Шон-Шараф майдонида излов бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

ФАРҒОНА ҲУДУДИда Учтепа ва Чакар нефтгазконденсат конларини очишга эришилди (1050-1250 метр). Бугунги кунда мазкур конларда разведка ишлари давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, Устюрт, Бухоро-Хива, Фарғона ҳудудларида палеозой ётқизиқларини ва кам ўрганилган ҳудудларни (Хоразм, Ўрта Сирдарё, Марказий Қизилқум, Зарафшон) нефтгазлилик истиқболини аниқлаш мақсадида геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар