2022 йил январь ойида истеъмол бозорида товар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга қимматлашган. Йиллик кўрсаткичда (2021 йил январига нисбатан) истеъмол секторида нархлар ўсиши 9,8 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Январь ойидаги инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга, йиллик кўрсаткич эса 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 фоизга пастлаган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари йиллик ва ойлик нисбатда нархлар ошиши бўйича етакчи бўлди. Шундай қилиб, 2022 йилнинг январ ойида 2021 йилнинг январига нисбатан уларнинг нархлари ўртача 13,1 фоизга ошди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва пуллик хизматлар ушбу даврда мос равишда 7,8 фоизга ва 6,9 фоизга қимматлади.
Ой давомида эса озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,3 фоизга ошди. Ушбу даврда, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 0,5 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,7 фоизга ўсди.
Бу ойда анъанавий тарзда мева-сабзавот маҳсулотлари нархлар ошиши бўйича етакчилик қилган. Мевалар нархи 2021 йил охирига нисбатан 3,1 фоизга, сабзавотлар 5,8 фоизга қимматлашган. Гўшт маҳсулотлари эса 0,4 фоизга арзонлашган бўлса, тухум нархлари 0,9 фоизга пасайган.
Январь ойида энг қимматлаган соҳалардан бири ресторан ва меҳмонхоналар хизматлари бўлди. Ушбу хизматлар 2021 йилнинг декабрь ойига нисбатан 2,3 фоизга қимматлади. Шунингдек, транспорт хизматлари нархлари 0,4 фоизга пастлаган.
Изоҳ қолдириш