Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси апрель ойида яна ўсди - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси апрель ойида яна ўсди - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил апрель ойида 1100 бирликни ташкил этиб, март ойига нисбатан 10,0 фоизга ошди. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 35 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2022 йилнинг апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 10,0 фоизга ошиб, 1100 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 8,5 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,0 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 17,7 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 17,9 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2022 йил апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 13 та ҳудудда ўтган ойга (2022 йил март) нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (38,0%), Қашқадарё (23,1%), Жиззах (13,7%) ва Бухоро (12,3%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга, ушбу индекс Навоий вилоятида ўтган ойга нисбатан 1,7 фоизга пасайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2022 йил апрель ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 437,0 мингтани ташкил этди ва 2022 йилнинг март ойига нисбатан 427,2 минг транзакцияга (8,5%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 12 та ҳудудда ошган.

2022 йил апрелда республиканинг 12 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Қашқадарё (15,2%), Андижон (14,1%), Наманган (12,8%) ва Сирдарё (10,9%) вилоятларида кузатилган. Шу билан бирга, Фарғона (-3,7%) ва Бухоро (-3,4%) вилоятларида пасайиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2022 йилнинг апрель ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,1768 бирликни ташкил этди. Бу эса ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 17,7 фоизга ўсганлигини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажми (20,9%) ҳамда битимлар сонининг (14,4%) ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил апрель ойида 7 162,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 4,0 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2022 йил апрель ойида 1,0197 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 2,0 фоизга ошганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижобий ўзгариб, 10,9 фоизга ошган.

2022 йил апрель ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2022 йилнинг март ойига (586 816 бирлик) нисбатан 5 923 тага кўпайиб, 592 739 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 176 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 475 465 тадан 481 138 тагача ошган (ўсиш 5 673 та). Фермер хўжаликлари сони 107 730 тадан 107 804 тагача (ўсиш 74 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 797 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг март ойига нисбатан 176 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2022 йил апрель ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,8212 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг март ойига нисбатан 17,9 фоизга камайган. Жорий йилнинг апрель ойида юридик шахслар томонидан 271 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1100

1,0853

1,1768

1,0197

0,8212

Сирдарё вилояти

1380

1,1090

1,7223

1,0370

2,5000

Қашқадарё вилояти

1231

1,1518

1,2029

1,0292

4,0000

Жиззах вилояти

1137

1,0477

1,2973

1,0045

1,0000

Бухоро вилояти

1123

0,9664

1,2962

1,0053

1,5000

Сурхондарё вилояти

1100

1,0372

1,2090

1,0162

1,0000

Хоразм вилояти

1099

1,0563

1,2322

1,0141

0,4444

Андижон вилояти

1087

1,1414

1,1160

1,0145

0,6000

Тошкент шаҳри

1075

1,1000

1,0910

1,0230

0,9409

Самарқанд вилояти

1060

1,0955

1,1019

1,0095

0,4483

Қорақалпоғистон Республикаси

1037

1,0865

1,0093

1,0143

1,0000

Тошкент вилояти

1011

1,0862

0,9649

1,0123

0,7429

Наманган вилояти

1007

1,1278

0,9295

1,0162

0,5556

Фарғона вилояти

1001

0,9628

1,0591

1,0261

0,4815

Навоий вилояти

983

1,0050

1,0094

1,0322

0,0000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1351

1,0749

1,7661

1,1094

0,8262

Самарқанд вилояти

1449

0,9795

2,0000

1,1680

1,6250

Қорақалпоғистон Республикаси

1385

0,7983

2,0000

1,1154

2,0000

Сурхондарё вилояти

1357

0,8456

2,0000

1,0494

1,0000

Жиззах вилояти

1347

0,8615

2,0000

1,1008

0,1176

Тошкент шаҳри

1333

1,3108

1,5248

1,0928

0,7883

Андижон вилояти

1102

0,9786

1,1271

1,1318

2,0000

Хоразм вилояти

1074

0,8533

1,2399

1,0882

1,3333

Тошкент вилояти

1063

0,8402

1,2777

1,0752

0,7027

Бухоро вилояти

1044

0,7732

1,2457

1,0760

1,2857

Фарғона вилояти

1041

0,7717

1,2162

1,1335

1,1818

Наманган вилояти

1034

0,8703

1,1362

1,0780

1,2500

Сирдарё вилояти

962

0,9726

0,8635

1,0862

1,2500

Қашқадарё вилояти

951

0,9441

0,9058

1,0835

0,6667

Навоий вилояти

951

0,8437

0,9987

1,1648

0,0000


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар