Ўзбекистон ва Эрон ўртасида парвозлар тикланади

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида парвозлар тикланади

9 декабрь куни Эроннинг «Zagros Airlines» авиакомпанияси «Теҳрон-Тошкент-Теҳрон» йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди деб хабар берди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Дастлабки босқичда Эрон авиакомпанияси мазкур йўналишда парвозларни ҳафтасига бир марта бажаради. Кейинчалик эса парвозлар частотаси ҳафтасига икки мартага етказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрь ойида Транспорт вазирлиги Эрон Ислом Республикаси авиация маъмуриятининг «Zagros Airlines» авиакомпаниясини мунтазам парвозларни бажарувчи авиакорхона сифатида тайинлаш тўғрисидаги хабарномасига, шунингдек, 2001 йил 17 августдаги Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама битим доирасида тақдим этилган зарур ҳужжатларга мувофиқ, «Теҳрон-Тошкент-Теҳрон» йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эрон авиакомпаниясига эксплуатация рухсатномаси берилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар