CERR томонидан релокантлар ва хорижий IT-компаниялар учун Ўзбекистоннинг бизнес муҳитига оид баҳолаш тақдим этилди

CERR томонидан релокантлар ва хорижий IT-компаниялар учун Ўзбекистоннинг бизнес муҳитига оид баҳолаш тақдим этилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Маркази) ҳамда IT Park ҳамкорлигида Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий мутахассислар ва компаниялар учун бизнес муҳити ҳамда мослашув механизмларини қамраб олган комплекс тадқиқот ўтказилди. Тадқиқотда хорижий мутахассислар ва хорижий компаниялар ўртасида ўтказилган сўровнома ҳамда IT Park резидентлари раҳбарлари иштирокидаги фокус-группа муҳокамалари асосида миқдорий ва сифатли таҳлиллар амалга оширилди.

Ўзбекистонда хорижий IT-мутахассислар ва компанияларнинг шароитлари ҳамда интеграцияси таҳлили халқаро кадрлар ва инвесторларни жалб қилиш соҳасидаги сиёсатнинг ривожланишини ва такомиллаштириш йўналишларини баҳолаш имконини беради.

Хорижий мутахассислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари

Марказ тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистондаги ўртача релокант — тахминан 38 ёшли, оилали ва фарзанди бор малакали хорижлик мутахассис ҳисобланади. Сўровнома натижаларига кўра, релокантларнинг 66% турмуш қурган, 40% эса 16 ёшгача бўлган болаларни тарбияламоқда.

Барқарор макроиқтисодий муҳит ва IT-бизнес учун яратилган махсус шароитлар юқори даражада ишончни таъминламоқда. Шунингдек, сўровда иштирок этган компанияларнинг 96% ва хорижий мутахассисларнинг 82% яқин келажакда Ўзбекистонда ўз фаолиятини давом эттириш ниятида эканлигини тасдиқламоқда. Қолаверса, компания вакилларининг 93% ва мутахассисларнинг 81% мамлакатни релокация учун жозибадор манзил сифатида тавсия қилади.

IT-секторнинг ривожланиши ва экспорт ҳудудининг кенгайиши

Маълумотларга кўра, IT Park резидентига айланган хорижий компаниялар сони 752 тага етди, бу 2020 йилги кўрсаткичдан 54 баробар юқори. Жами резидентлар сони 411 дан 2 846 та юридик шахсга ўсди, экспортга йўналтирилган компаниялар сони эса 62 дан 750 тага кўпайди.

IT-компанияларнинг экспорт фаолияти географияси ҳам сезиларли даражада кенгайди. 2020 йилда экспорт 26 мамлакатга амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг июнь ойида бу кўрсаткич 3,5 баробарга ўсди. Асосий экспорт йўналишлари қаторига Шимолий Америка (ҳажмнинг 46%), Европа Иттифоқи ва Буюк Британия (21%), МДҲ ва Осиё-Тинч океани минтақаси (27%) ҳамда Яқин Шарқ (6%) киради. Бу ривожланган ва ривожланаётган бозорлардан Ўзбекистоннинг рақамли хизматларига талаб ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Ўтган 5-7 йил давомида хорижий компанияларнинг ишбилармонлик фаоллиги сезиларли даражада кенгаймоқда ва малакали кадрлар оқими кўпаймоқда. 2022-йилнинг бошидан бошлаб, IT Parkнинг хорижий резидентлари сони 2020-йилга нисбатан 54 баробарга ошди, хорижий мутахассислар оқими эса 87% га ўсди.

Имтиёзлар ва солиқ режими

Ўзбекистонда IT-компаниялар ва хорижий мутахассислар учун ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилган. IT Park резидентлари корпоратив солиқ ва мажбурий ижтимоий тўловдан озод қилинган бўлиб, даромад солиғи ставкаси 7,5% га пасайтирилган. Бу чора-тадбирлар тадбиркорлик субъектлари томонидан юқори баҳоланмоқда, чунки хорижий компанияларнинг 91% экпорт фаолиятини юритишда тўсиқ яратмаслигини ва мамлакатнинг халқаро IT-хаб сифатидаги нуфузини оширишини қайд этган.

Хорижий инвесторларни қўллаб - қувватлаш учун махсус механизмлар- IT Visa ва IT Card жорий этилди, улар мамлакатдан чиқмасдан узайтириш ҳуқуқи билан уч йилгача муддатга кўп марта кириш имкониятини беради. Ушбу имкониятлар йиллик даромади 30 минг доллардан ошган IT-мутахассисларга тақдим этилади. Ушбу мақом эгаларининг Ўзбекистон фуқаролари билан тенг шартларда тиббиёт ва таълим хизматларига кириш ҳуқуқи бор, мамлакат бўйлаб қўшимча рўйхатдан ўтмасдан эркин ҳаракат қилишлари мумкин ҳамда кўчмас мулк харид қилишда чекловлар йўқ.

Ўзбекистонда хорижий IT-мутахассислар учун бизнес муҳитини янада такомиллаштириш йўналишлари

Шу билан бирга, сўров иштирокчилари шарт-шароитларни янада такомиллаштириш бўйича кутилмаларини ҳам қайд этишди. Хусусан, компанияларнинг 44% ва мутахассисларнинг 41% молиявий ва банк хизматларининг қулайлиги ҳамда самарадорлигини оширишга қизиқиш билдиришди. Қолиш муддатига қараб яшаш рухсатномасини олиш тартибини соддалаштириш масаласи эса, айниқса, узоқ муддатли қолиш ҳолатида, 35% мутахассислар учун муҳимлигини сақлаб қолмоқда.

IT Card’дан фойдаланиш ҳам қўшимча эътиборни талаб қилади: респондентларнинг 78% ҳозиргача уни амалда қўлламайди, шу билан бирга фойдаланувчиларнинг ярмидан кўпи (73%) давлат органлари, банклар ва нотариуслар ходимлари орасида функционалликни кенгайтириш ва ахборот саводхонлигини ошириш зарурлигини қайд этадилар.

Сўровнома иштирокчилари фикрига кўра, бошқа муҳим соҳалар қаторида уй-жой ижараси шароитларини яхшилаш (53%), тиббиёт ва таълим хизматларига тенг имкониятларни таъминлаш (31%), шунингдек рақамли инфратузилмани ривожлантириш (мутахассисларнинг 36% ва компанияларнинг 21%) учун қўшимча салоҳият мавжудлиги қайд этилди

Умуман олганда, хорижлик мутахассисларнинг юқори даражадаги фаоллиги ва малакали кадрлар сезиларли даражада камлиги амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини тасдиқлайди. Ўзбекистон Евроосиёда халқаро IT-релокациянинг етакчи йўналишларидан бири сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлаш учун катта салоҳиятга эга эканлигини кўрсатмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

тел: (78)150 02 02 (417)


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар