Инфографика: Жиззах вилоятида 2025 йилнинг 9 ойида барқарор иқтисодий ўсиш қайд этилди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали томонидан Жиззах вилоятининг жорий йил январь–сентябрь ойларидаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Ушбу даврда Жиззах вилоятида ЯҲМ, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва қурилиш соҳаларида юқори ўсиш суръатлари қайд этилди, ташқи савдода пасайиш кузатилган бўлса-да, умумий макроиқтисодий барқарорлик сақланди.