2021 йил Ўзбекистонда қанча фуқаро пенсия ва нафақа олмоқда

2021 йил Ўзбекистонда қанча фуқаро пенсия ва нафақа олмоқда

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони шу йилнинг 1 март ҳолатига 3 864 831 нафарни, яъни аҳоли сонидаги улуши 11,2 %ни ташкил қилди.

Шундан, 2 870 862 нафари (74,3%)ни ёшга доир пенсия, 390 884 нафари (10,1%)ни ногиронлик пенсия, 192 577 нафари (5,0%)ни боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар ва 410 508 нафари (10,6%)ни нафақа олувчилар ташкил қилди.

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан пенсия олувчиларнинг умумий сони 2021 йил 1 март ҳолатига 39 632 нафар (0,4%)га ортди.


Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar