2021 йилда Қашқадарё вилоятида корхона ва ташкилотлар демографияси

2021 йилда Қашқадарё вилоятида корхона ва ташкилотлар демографияси

2021 йилда Қашқадарё вилоятида рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 37 758 та (2020 йилда 31 117та, ҳудудлар орасида 6-ўрин), 36 168 та фаолият кўрсатаётган, 1 590 та (ҳудудлар орасида 7-ўрин) фаолият кўрсатмаётган, 9 747 та янги ташкил этилган, 3 099 та (2020 йилга нисбатан 4 баравар кўп, ҳудудлар орасида 5-ўрин) фаолияти тугатилган корхоналар ташкил қилган.

2021 йилда вилоятда иқтисодиёт тармоқлари кесимида рўйхатга олинган корхона ва ташкилотлар сони бўйича, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги - 7 038 та, савдо 10 553 та, саноат – 4 956 та, қурилиш – 3 493 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари – 1 885 та, ташиш ва сақлаш хизмати- 984 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 799 та, ахборот ва алоқа хизматлари – 456 тани ташкил қилган.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони бўйича, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 6 748 та, савдо 10 073 та, саноат 4 727 та, қурилиш 3 371 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари 1 744та, ташиш ва сақлаш хизмати 961 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар 770 та, ахборот ва алоқа хизматлари 443тани ташкил қилган.

Вилоятда фаолият кўрсатмаётган корхона ва ташкилотлар сони бўйича, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 290 та, савдо 480 та, саноат 229 та, қурилиш 122 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари 141 та, ташиш ва сақлаш хизмати 23 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар 29 та, ахборот ва алоқа хизматлари 13 тани ташкил қилган.

Вилоятда фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотлар сони бўйича, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 692 та, савдо 968 та, саноат 422 та, қурилиш 273 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари 281 та, ташиш ва сақлаш хизмати 89 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар 11 та, ахборот ва алоқа хизматлари 32 тани ташкил қилган.

Вилоятда янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субьектлари сони бўйича, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 2 761 та, савдо 3 396 та, саноат 1 358 та, қурилиш 388 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари 650 та, ташиш ва сақлаш хизмати 85 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар 115 та, ахборот ва алоқа хизматлари 124 тани ташкил қилган.

Туман ва шаҳарлар бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг кўрсаткичини таққослайдиган бўлсак, Қарши шаҳри – 7 441 та, Чироқчи тумани – 3 142 та, Косон – 2 908 та, Қарши – 2 719 та, Китоб – 2 697 та, Яккабоғ – 2 580 та, Қамаши – 2 566 та туманларида юқори кўрсаткич қайд этилган. Нишон – 1 653 та, Миришкор – 1 447 та, Муборак – 1 300 та туманларида рўйхатга олинган корхона ва ташкилотлар сони нисбатан паст кўрсаткични ташкил қилган.

Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар кўрсаткичини туман ва шаҳарлар бўйича солиштирадиган бўлсак, Қарши шаҳри – 7 075 та, Чироқчи – 3 054 та, Косон – 2 865 та, Китоб – 2 627 та, Қарши – 2 580 та туманларида юқори кўрсаткич қайд этилган. Муборак – 1 237 та, Миришкор – 1 410 та, Нишон - 1 568 та, Деҳқонобод – 1 620 та, Касби – 1 638 та туманлари паст кўрсаткични ташкил қилган.

Фаолият кўрсатмаётган корхона ва ташкилотлар бўйича, Қарши шаҳри -366 та, Яккабоғ – 147 та, Қарши – 139 та, Деҳқонобод – 113 та, Шаҳрисабз – 106 та туманлари юқори кўрсаткични эгаллаган. Китоб – 70 та, Касби – 69 та, Муборак – 63 та, Косон – 43 та, Миришкор – 37 та туманлари нофаол корхоналар бўйича паст кўрсаткични эгаллаган.

Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар кўрсаткичи Қарши шаҳри – 1 565 та, Чироқчи – 825 та, Қамаши – 775 та, Китоб – 763 та туманларда юқори бўлган. Миришкор – 433 та, Нишон – 425 та, Деҳқонобод – 423 та, Муборак – 342 та туманларида паст кўрсаткич қайд этилган.

Фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотлар кўрсаткичи бўйича, Қарши– 477 та, Шаҳрисабз– 292 та шаҳарлари, Қамаши – 271 та, Чироқчи – 268 та туманлари юқори кўрсаткични ташкил қилган. Нишон – 65 та, Миришкор – 75 та, Муборак – 119 та туманлари фаолияти тугатилган корхоналар бўйича паст кўрсаткичга эга бўлган.

2021 йилда Қашқадарё вилоятида фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотлар сони

2021 йилда вилоятда иқтисодиёт тармоқлари кесимида рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари сони бўйича, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги.- 6 985 та, савдо 10 509 та, саноат – 4 907та, қурилиш – 3 466 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари – 1 871 та, ташиш ва сақлаш хизмати- 970 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 650 та, ахборот ва алоқа хизматлари – 449 тани ташкил қилган.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари бўйича, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 6 705 та, савдо 10 039 та, саноат 4 679 та, қурилиш 3 346 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари 1 730 та, ташиш ва сақлаш хизмати 947 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар 637 та, ахборот ва алоқа хизматлари 437 тани ташкил қилган.

Вилоятда фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субьектлари сони бўйича, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 280 та, савдо 470 та, саноат 228 та, қурилиш 120 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари 141 та, ташиш ва сақлаш хизмати 23 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар 13 та, ахборот ва алоқа хизматлари 12 тани ташкил қилган.

Вилоятда фаолияти тугатилган кичик тадбиркорлик субъектлари сони бўйича, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 691 та, савдо 967 та, саноат 421 та, қурилиш 273 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари 281 та, ташиш ва сақлаш хизмати 89 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар 11 та, ахборот ва алоқа хизматлари 32 тани ташкил қилган.

Вилоятда янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари сони бўйича, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 2 756 та, савдо 3 396 та, саноат 1 355 та, қурилиш 388 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари 650 та, ташиш ва сақлаш хизмати 85 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар 114 та, ахборот ва алоқа хизматлари 124 тани ташкил қилган.

Зайниддинов Элдор

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

бош илмий ходими


Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar