Жиззах вилояти демографик ҳолати 2024 йил январь-сентябрь

Жиззах вилояти демографик ҳолати  2024 йил январь-сентябрь

Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 2024 йил 3-чорак ҳолатига 1 530,3 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 22,9 минг кишига ёки 101,5%га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 718,2 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 46,9%), қишлоқ аҳолиси сони 812,1 минг киши (53,1%)ни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли сони Ш.Рашидов туманида 247,3 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 16,2%ни) ва Жиззах шаҳрида 199 минг кишини (13%), аксинча энг кам аҳоли сони Янгиобод туманида 30,1 минг кишини (2%) ва Арнасой 49,3 минг киши (3,2%)ни ташкил этди.

7,5 мингта никоҳ қайд этилган бўлиб, ҳар 1000 аҳолига 6,6 промиллени ташкил этди ҳамда ўтган йилга нисбатан 0,5 промиллега камайди. 1,3 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, ҳар 1000 аҳолига никоҳдан ажралишлар коеффициенти 1,1 промиллени ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 0,1 промиллега камайиш кузатилди.

Энг кўп ажримлар Жиззах шаҳрида 254 та (ҳар минг кишига – 1,7) ва Ш.Рашидов туманида 186 та (1), аксинча энг кам ажримлар Янгиобод 19 та (0,8) ва Арнасой 35 та (1) ҳамда Дўстлик 40 та (0,8)ни ташкил этди.

2024 йил январь-сентябрь ҳолатига 29,4 минг нафар бола (ҳар минг аҳолига – 25,9) туғилганлиги қайд этилган бўлиб (2023 йилга нисбатан 2 промиллега камайган), шундан энг кўп туғилишлар Ш.Рашидов 5 302 нафар (ҳар минг кишига – 28,9) ва Ғаллаорол 3 977 нафар (28,2) туманларида, аксинча энг кам туғилишлар Янгиобод 467 нафар (20,8) ҳамда Мирзачўл туманларида 822 нафар (19,7)ни ташкил этди.

Қайд этилган ўлимлар сони 4,8 мингта бўлиб, ҳар минг аҳолига ўлим коеффициенти 4,2 промиллени ташкил этди ва 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 промиллега камайди.

Ўлимнинг асосий сабаблари бўйича: қон айланиши тизими касалликларидан- 52,1% (2 489), ўсимталардан- 9,2% (443), нафас олиш аъзолари-9,3% (445), бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан- 8,7% (414), овқат ҳазм қилиш аъзолари- 4,7% (224), юқумли ва паразитар касалликлардан- 1,3% (62), бошқа касалликлардан- 14,7% (704).

Вилоят бўйича доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар 5,6 минг киши, ҳар 1000 аҳолига кўчиб келиш коеффициенти 4,9 промиллени ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан 0,6 промиллега ошган. Доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар 7,4 минг киши, ҳар 1000 аҳолига кўчиб кетиш коеффициенти 6,5 промиллени ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан 0,7 промиллега ошган.

Саибов Фаррух Фарходович

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar