Марказий банк ҳисоботи: Ўзбекистоннинг олтин захираси 34,9 млрд. долларига етди

Марказий банк ҳисоботи: Ўзбекистоннинг олтин захираси 34,9 млрд. долларига етди

2020 йил давомида Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг соф жўнатувчи мамлакатларида жорий қилинган карантин чора-тадбирлари оқибатида трансчегаравий пул ўтказмаларининг норасмий сектордан расмий секторга ўтиши натижасида резидентларга ўтказмалар 2019 йилнинг мос даври даражасида сақланиб қолган. Бу ҳақда Марказий банкнинг “Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи” тўғрисидаги ҳисоботида келтирилган.

2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига дунёда коронакризис бошланиши билан боғлиқ ички ҳамда ташқи бозор ҳолатидаги ўзгаришлар, ташқи савдо айланмасининг пасайиши, глобал бизнес фаолиятининг секинлашиши ва молиявий хатарларнинг ортиши каби омиллар ўз таъсирини ўтказди.

Олтин нархининг жаҳон бозоридаги ижобий динамикаси экспорт ҳажми қисқаришини қисман қоплаш имкониятини яратди. Юқорида таъкидланган омиллар таъсирида жорий операциялар ҳисоби 3,1 млрд. доллар (2019 йилда 3,4 млрд. доллар) ҳажмидаги дефицит билан шаклланди.

Халқаро бозорларда олтиннинг нархи ўсганлиги сабабли (25.1%, 1511,5 дан 1891,1 долл/тр.унц.гача), Ўзбекистоннинг олтин захираси кўпайиб, 2021 йил 1 январь ҳолатига 34,9 млрд. долларига етди.

Шунингдек, савдо баланси (товарлар ва хизматлар) ва бирламчи даромадларнинг манфий сальдоси (8,2 млрд. доллар) иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (5,1 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди. Молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 4 млрд. долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич резидентларнинг молиявий мажбуриятлари ортиши (11,0 млрд. доллар) ҳамда улар томонидан активларнинг қабул қилиниши (7,0 млрд. доллар) оқибатида ҳосил бўлди.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar