Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бошланди

Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бошланди

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қуввати 100 МВт бўлган ФЭС қурилиши лойиҳаси давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилмоқда. Мазкур электр станциясининг ишга туширилиши жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирилган.

У қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) асосида фаолият юритувчи саноат миқёсидаги илк генерация қилинадиган электр станцияси бўлади.

Қурилиш майдончасида объект қурилиши учун зарур бўлган барча инфратузилма мавжуд.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar