Қашқадарё вилоятининг 2022 йил январь-март ойидаги ички савдо айланмаси

Қашқадарё вилоятининг 2022 йил январь-март ойидаги ички савдо айланмаси

Чакана савдо

Қашқадарё вилоятининг чакана савдо айланмаси ҳажми 3719,7 млрд. сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,7%), республикадаги улуши 6,3%ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида 6-ўринни эгаллаган.

Вилоятдаги чакана савдо товар айланмаси ҳажмини туман (шаҳар)лар миқёсида таҳлил қилсак, Қарши шаҳри-925,2 млрд.сўм, Чироқчи- 424,5 млрд.сўм, Косон-379,9 млрд.сўм, Шаҳрисабз шаҳри-273,2 млрд.сўм, Китоб-270,8 млрд.сўм, Қамаши-198,3 млрд.сўм, Яккабоғ-195,3 млрд.сўм, Қарши-143,4 млрд.сўм, Ғузор-147,2 млрд.сўм, Деҳқонобод-138 млрд.сўм, Шаҳрисабз-137,7 млрд.сўм, Нишон-131,4 млрд.сўм, Миришкор-126,4 млрд.сўм, Касби-124,9 млрд.сўм, , Муборак-103,5 млрд.сўмни ташкил қилган.

Вилоятда жон бошига тўғри келувчи чакана савдонинг ўртача ҳажми 1089,0 минг сўм (ҳудудлар орасида 12-ўрин)ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 102,4 фоизга ошган. Қарши (3253 минг сўм) ва Шаҳрисабз (1910,3 минг сўм), шаҳарлари, Косон (1273,9 минг сўм), Муборак (1143,9 минг сўм), туманларида аҳоли жон бошига ҳисобланган чакана савдо товар айланмаси ҳажми вилоятдаги жон бошига ўртача чакана савдо ҳажмидан юқори кўрсаткични ташкил қилган. Миришкор (1017 минг сўм), Қамаши (705,2 минг сўм), Нишон (823,3 минг сўм), Чироқчи (980,2 минг сўм), Деҳқонобод (898,7 минг сўм), Китоб (996,6 минг сўм), Касби (611,5 минг сўм), Яккабоғ (719,1 минг сўм), Ғузор (691,7 минг сўм), Қарши (552,1 минг сўм), Шаҳрисабз (604,7 минг сўм) туманларида чакана савдо товар айланмаси ҳажми вилоят ўртачасидан паст кўрсаткични ташкил қилган.

Шунингдек, туман (шаҳар)лар кесимида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан чакана садонинг ўсиш кўрсаткичи Китоб (123%) тумани ва Шаҳрисабз шаҳри (121,6%)да бошқа туманларга нисбатан сезиларли ўсиш кузатилган. Нишон (93,3%), Қамаши (92,2%), Касби (88,9%), Муборак (88,6%), Деҳқонобод (86,3%) туманларида эса сезиларли пасайиш кузатилган.

Вилоятда улгуржи савдо товар айланмасининг умумий қиймати 677,4 млрд.сўм(ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 96,1%)ни ташкил қилган.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё филиали етакчи илмий ходими.
Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar