Самарқанд вилояти истеъмолчиларининг электр энергия билан таъминланиш ҳолати

Самарқанд вилояти истеъмолчиларининг электр энергия билан таъминланиш ҳолати

2023 йилнинг 1-чорагида Самарқанд вилояти истеъмолчилари жами 133,5 млн. кВт соат электр энергиясидан фойдаланган. Шундан саноат соҳаси истеъмочилари томонидан 6,5 млн. кВт соат, қишлоқ хўжалиги 20,5 млн. кВт соат, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳаси истеъмолчилари 12,7 млн. кВт соат ҳамда уй хўжаликлари томонидан 93,7 млн. кВт соат электр энергияси истеъмол қилинган.

Электр энергия тармоғига 2,1 минг км юқори вольтли линиялар, 712 та трансформаторлар ва 10 та подстанциялар хизмат кўрсатади. Туманнинг электр энергия билан таъминланиш даражаси 100%ни ташкил этади.

Ўз навбатида, 2022 йил давомида Самарқанд вилоятининг истеъмоли учун марказдан 5 763,6 млн. кВт/соат электр энергия ресурлари миқдори етказиб берилган бўлиб, ресурсларнинг норматив йўқотиш миқдори 967,7 млн.кВт/соат (16,8%) ҳамда истеъмолчиларга фойдали узатиб берилган электр энергия миқдори 4 795,9 млн.кВт/соатни (83,2%) ташкил этди.

Ўтган йилда вилоят бўйича етказиб берилган электр энергия бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар миқдори 4 796,6 млн.кВт/соатни қайд этган бўлса, шундан аҳоли истеъмоли миқдори 2 379,4 млн.кВт/соат (49,6%) ва улгуржи истеъмол ҳажми 2 417,2 млн.кВт/соатни (50,4%) ташкил этди.

Самарқанд вилояти тасарруфида бўлган 0,4-10 кВт ли электр узатиш тармоқлари узунлиги 26 846,3 км бўлиб, кейинги 40 йилдан ортиқ муддат эксплуатация қилинган ва маънан эскирган узатиш тармоқлари 11 015,7 км (41%) ни, шундан таъмирталаб тармоқлари 5 113,5 км (19%) ни ташкил этади.

Шунингдек, вилоятда жами 12 256 та тармоқ подстанциялари (ТП) хизмат кўрсатиб, шундан 40 йилдан ортиқ эксплуатация қилинган ва маънан эскирган ТПлар сони 4 183 та (34,1%) бўлиб, шундан таъмирталаб ҳолатда бўлган ТПлар 1 719 та (14%)ни ташкил этади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
етакчи илмий ходими Шухрат Хонқулов
Телефон: 99- 743-01-12
E-mail: sh.honkulov@cerr.uz


Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar