Ўзбекистон автомобиль бозоридаги пасайиш: бирламчи бозор иккиламчи бозорга қараганда барқарорроқ

Ўзбекистон автомобиль бозоридаги пасайиш: бирламчи бозор иккиламчи бозорга қараганда барқарорроқ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази доимий асосда Ўзбекистон автомобиль бозоридаги вазиятни таҳлил қилади.

Июнь ойидаги тадқиқ натижаларига кўра, республика бўйича автотранспорт воситаларининг умумий савдолари 13,6 фоизга камайди ҳамда қарийб 87 минг донани ташкил этди. Йиллик ҳисобда бозор фаоллиги 1,4 бараварга қисқарди.

Шу билан бирга, янги енгил автомобилларнинг бирламчи бозори иккиламчи бозорга қараганда анча барқарор динамикани намойиш этмоқда. Электр автомобиллар сегменти эса алоҳида қизиқиш уйғотмоқда, бу йўналишда бирламчи бозорда сотувларнинг 28 фоизга пасайганига қарамасдан, иккиламчи бозор 2,4 фоизга ўсишни намоён этди.

Ушбу динамика қисман мавсумий омилларга боғлиқ бўлиши мумкин, чунки ёзги мавсум анъанавий равишда ишбилармонлик фаоллигининг пастлиги билан характерланади.

Енгил автомобиллар сегментидаги вазият

Олдинги ойга нисбатан 14 фоизга ўсиш кузатилган май ойида енгил автомобиллар савдолари йил бошидаги бир оз пасайишдан сўнг тикланиш белгиларини кўрсатаётган эди. Бироқ, июнь ойида сотувлар ҳажми яна 13,3 фоизга, 77,6 минг донагача пасайиши юз берди.

Йил ҳисобида енгил автомобиллар бозори ҳам қисқарди, бу йўналишда сотувлар бир йилда 1,4 бараварга пасайди.

Ҳудудий кесимда енгил автомобиллар савдосининг динамикаси шуни кўрсатмоқдаки, июнь ойида энг катта пасайиш Сурхондарё ва Андижон вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида – ўртача 22 фоизга – қайд этилди.

Шу билан бирга, баъзи ҳудудларда сотувлар ошгани кузатилди. Хусусан, 6 ойда Хоразм ва Навоий вилоятларида ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда ўртача 7 фоизлик ижобий динамика кузатилмоқда.

2024 йилнинг биринчи ярми якунларига бўйича Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси 580 минг донани ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 19 фоизга пастдир. Бу нафақат олдин эксплуатацияда бўлган автомобилларга талабнинг пасайиши билан, балки автомобилларни рўйхатдан ўтказиш жараёнларининг мураккаблашиши ҳамда расмийлаштириш ва қайта рўйхатдан ўтказиш қийматининг ошиши билан ҳам изоҳланади.

Шундай қилиб, сотувлар умумий ҳажмининг 97,3 фоизи тўғри келувчи енгил автомобилларнинг иккиламчи бозорида талабларнинг қаттиқлашиши ва рўйхатдан ўтказиш тартибларининг қимматлашиши олди-сотди битимлари сонининг қисқаришига таъсир қилди, бу эса, ўз навбатида, автомобиль бозорида умумий савдо кўрсаткичларига акс таъсир қилган бўлиши мумкин.

Бирламчи автобозордаги вазият

Июнь ойида енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида савдолар ўтган ойга нисбатан 9 фоизга камайди ҳамда 26 минг донадан ошди. Йиллик ҳисобда фаолликнинг кичикроқ – 5,3 фоизга пасайиши қайд этилмоқда.

Шундай қилиб, янги енгил автомобилларнинг бирламчи бозори иккиламчи бозорга нисбатан анча барқарор динамикани намойиш этмоқда.

Июнь ойида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотувининг қисқариш тенденцияси давом этди. Хусусан, бундай автомобиллар сотувлари май ойига нисбатан қарийб 10 фоизга пасайди. Йиллик ҳисобда ушбу сегментда фаолликнинг бир оз – атиги 0,8 фоизга пасайиши кузатилмоқда.

Ушбу тенденция маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдосининг май ойида бошланган ўсишига барҳам берди.

Енгил хорижий автомобиллар сегменти турғунлиги давом этмоқда

Ўзбекистон бозорида хорижий енгил автомобиллар бозори турғунлик белгиларини намоён этмоқда. Июнь ойида ушбу сегментдаги сотувлар атиги 0,4 фоизга ўсди ва 2,4 минг дона атрофидани ташкил этди. Фаолликнинг нисбатан кичик ўсиши йиллик ҳисобда сотувларнинг сезиларли пасайишини қопламайди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан қарийб 34 фоизни ташкил этди.

Енгил автомобиллар иккиламчи бозори

Енгил автомобиллар иккиламчи бозоридаги вазият сотувлар динамикасининг пасайиши, йиллик сотувлар ҳажмининг пасайиш тенденциясини сақлаб қолаётгани билан тавсифланади.

Хусусан, июнь ойида енгил автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги фаоллик ўтган ойга нисбатан 15,3 фоизга пасайди, ўшанда пасайиш 3,4 фоизни ташкил этган эди. Ҳисобот даврида ушбу сегментда 51,5 минг атрофида автомобиль сотилди. Умуман олганда, сотувлар йиллик ҳисобда 1,6 баравардан кўпга қисқарди.

Электромобиллар бозоридаги вазият

Июнда енгил электромобиллар сегменти сотувларнинг пасайишини намоён этди. Сотувлар ҳажми 3 минг донага етди, бу эса май ойидагига нисбатан 800 дан ортиққа камдир. Шунга қарамасдан, электромобиллар савдоси ўтган йилнинг июнь ойи даражасига нисбатан 1,3 бараварга ошди.

Агар Ўзбекистонда электромобиллар бирламчи бозорида сотувлар бир ой ичида сезиларли даражада – 28 фоизга қисқарган бўлса, иккиламчи бозорда бунинг акс тенденциясини кузатилмоқда. Бу сегментда март ойидан буён фаолликнинг ўсиши қайд этилмоқда. Июнь ойида бу кўрсаткич 2,4 фоизни ташкил этди.

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar