Тошкент шаҳрида кириш-чиқиш тақиқланган кўчаларни кўриш мумкин бўлган геопортал яратилди

Тошкент шаҳрида кириш-чиқиш тақиқланган кўчаларни кўриш мумкин бўлган геопортал яратилди

Карантин туфайли пойтахтимизнинг кўплаб кўча ва маҳаллаларида вақтинча қатновларни чеклаш мақсадида тўсиқлар ўрнатилганидан хабарингиз бор.

Ушбу тўсиқлар Тошкент шаҳри бўйлаб қайси жойларга ўрнатилганини кўриш имкониятини берувчи геопортал ишга туширилди.

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида яратилган геопорталда тўсиқлар жойлашган жой харитада қизил чизиқлар билан акс эттирилган бўлиб, уларнинг сони бугунги кунда 1415 тани ташкил этмоқда.

Геопортал барча учун очиқ шаклда яратилган. Унга covid19.geoportal.uz манзили орқали кириш ҳамда фойдаланиш мумкин.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar