Ёшларнинг лимончилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик қилишлари учун кредитлар ажратилади

Ёшларнинг лимончилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик қилишлари учун кредитлар ажратилади

Бандликни таъминлашда энг катта захиралардан бири деҳқончилик қилиш учун ер ажратишдир. Лекин, ўтган йили бу борада мурожаат қилган 14 минг нафар ёшдан атиги 3 мингига ер берилган, холос.

Бу ҳақда 27 январь куни Шавкат Мирзиёев иштирокида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.

Бош вазир ўринбосарига жойларда ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш тартибини жорий этиш вазифаси топширилди.

Шунингдек, қудуқлар қазиб, захира ерларни ёшларга фойдаланиш учун бериш, томорқада лимончилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик қилишлари учун кредитлар ажратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar