Ўзбекистон Республикаси ЕОИИда кузатувчи мақомини олди

Ўзбекистон Республикаси ЕОИИда кузатувчи мақомини олди

Ўзбекистон Республикаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да кузатувчи мақомини олди. Ўзбекистондан ташқари Кубага ҳам кузатувчи мақоми берилди.

Жорий йилнинг 11 декабрь куниЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган саммитда кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Кузатувчи мақоми мамлакатга мажлисларда иштирок этиш, миллатлараро тартибга солишнинг интеграциялашув муаммоларини муҳокама қилиш ҳуқуқини беради. Кузатувчи мамлакатлар қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмаслигига қарамай, Евросиё иттифоқи ҳамкор мамлакатлар учун янги имкониятлар очмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўтказган сўровга кўра, респондентларнинг аксарияти интеграцияни қўллаб-қувватлаган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар