Тошкентда 5 кун ичида коронавирусни даволашга ихтисослашган касалхоналар қурилади (видео)

Тошкентда 5 кун ичида коронавирусни даволашга ихтисослашган касалхоналар қурилади (видео)

"Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарма маблағлари:

  • даволаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун зарур бўладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, ҳимоя воситалари ва тест тизимлари билан таъминлаш;
  • хавф-хатар остида бўлган ёки вирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлган шахсларни карантинда сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
  • коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда иштирок этаётган тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан ҳимоя чораларини амалга ошириш харажатлари учун қўшимча маблағлар ажратиш;
  • юқумли касалликларни аниқлаш, профилактика қилиш ва даволаш бўйича тадбирларга жалб этилган даволаш ва бошқа муассасаларни қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун йўналтирилди.

Президентимиз топшириғига биноат хориждан олиб келинаётган юртдошларимиз учун карантин муддатида қулай шароитларда яшаш ва вирус аниқлангудек бўлса, даволанишлари учун касалхона қурилиши бошлаб юборилди.

Шифохона Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Арнасой мавзесида, Тошкент вилояти Зангиота туманида ва Юқори чиқчиқ туманида 53 гектар майдонда касалхона қурилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ҳаёт Иноғомов касалхона 5 кун ичида қуриб биказилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар