Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон олтин-валюта захиралари (ОВЗ) ҳажмини маълум қилди.
2021 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий олтин-валюта захиралари ҳажми 35,52 млрд. долларни ташкил этган.
Апрель ойига нисбатан бу кўрсаткич 1,33 миллиард долларга ошган.
Хорижий валютадаги пул маблағлари ва омонатлардаги захиралар Ўзбекистон умумий захираларининг 13,68 млрд. долларини ташкил этиб, бу ўтган ойдан нисбатан 579 млн. долларга кўп.
Жаҳон бозорида олтин нархининг ошиши (пулнинг олтин балансини қайта баҳолаш) туфайли олтин-валюта захираларининг ҳажми 1,4 млрд. долларга ошди, олтинни сотиш эса (370 минг трой унция миқдорида) 700 млн. доллар миқдоридаги олтин-валюта захираларининг пасайишига олиб келди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, жорий йилнинг 31 май ҳолатига кўра, олтиннинг бир трой унция нархи (Тошкент вақти билан 18:00) 1,905, 25 АҚШ долларини ташкил этди ва. ўтган ойга нисбатан 7,68% га ошди (30 апрель ҳолатига кўра, олтин нархи 1 трой унцияси учун 1,769,35 долларни ташкил этди).
Аввалроқ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти валюта захираларининг нима учун камайгани ва олтиннинг соф ҳажми ошганини изоҳлаган эди.
Изоҳ қолдириш