Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг октябрь ойида 797,1 млн. долларга ёки 2,3 фоизга ўсди. Бунда олтин 1 унцияси нархининг ой бошидаги 1730,95 доллардан 1796,30 долларгача кўтарилишининг таъсири 788,3 млн. долларни ташкил қилди.
Расмий захираларнинг мутлақ катта қисми (62 фоизи) монетар олтин ҳиссасига тўғри келади — 21,67 млрд. доллар. Халқаро олтин-валюта захиралари таркибида 12,1 миллион трой унция олтин мавжуд.
Нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори эса 12,42 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Ушбу захиранинг 308,6 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 12,11 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.
Изоҳ қолдириш