Авиақатновлар ва темир йўл қатнови йўлга қўйилади
18 май кунидан бошлаб Республиканинг айрим ҳудудларида авиа ва темир йўл қатнови қайта йўлга қўйилади.
2020 йил 18 май кунидан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:
Шу билан бирга авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.
Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.
Мазкур Вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш