Тошкентда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид халқаро конференция бўлиб ўтади

Тошкентда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид халқаро конференция бўлиб ўтади

18 февраль куни Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият қурилишининг янги босқичи, мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари ролини ошириш" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Конференцияда етакчи консалтинг компания раҳбарлари ҳам иштирок этади

Халқаро конференцияда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар, суд тизими, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик миссиялар ва халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар, етакчи консалтинг компаниялар раҳбарлари иштирок этади.

Конференцияда таклиф ва тавсиялар кўриб чиқилади

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда ислоҳотларни амалга ошириш, шунингдек, таълим, фан, инновациялар ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш вазифаларини манзилли ҳал этиш жараёнида парламент самарадорлигини ва маҳаллий ҳокимият органлари фаоллигини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий қилишга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар