Хорижда ишлаётган фуқароларимиз ўша ернинг ўзидан туриб кредитга, уй-жой, машина сотиб олиши мумкин. Бу орқали Ўзбекистонга хорижий инвестициянинг кириб келишига қайсидир маънода кўмак берилади.
Хорижда фаолият олиб бораётган юртдошларимизнинг аксарида асосий мақсад келгусида кўчмас мулк ёки машина сотиб олиш бўлади. Аммо уларда бунга доим ҳам имконият бўлмаслиги мумкин. Кимдадир келиб-кетишга имкон йўқ. Кимдадир етарлича пул йўқ.
Халқ банки томонидан тақдим этилаётган “Expat Home” ипотека кредити ва “Expat Car” автокредитлари бунда жуда қўл келади.
Ипотека кредитларининг янги тартиби
Биринчидан, бу орқали хорижда ишлаётган фуқароларимиз ўша ернинг ўзидан туриб кредитга, уй-жой, машина сотиб олиши мумкин.
Иккинчидан, Халқ банки бу орқали Ўзбекистонга хорижий инвестициянинг кириб келишига қайсидир маънода кўмак ҳам беради.
Энди хорижда ишлаб пул йиғиб юришингиз шарт эмас. Ҳам ишингизни давом эттирасиз, ҳам уй-жойли, машинали бўлиш имконияти сизда мавжуд.
Изоҳ қолдириш