15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади

15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтади.

Форумдан кўзланган асосий мақсад Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихан яқин ва дўстона алоқаларни, ишонч ва яхши қўшничиликни ҳар икки минтақанинг барча халқлари ва мамлакатлари манфаатлари йўлида мустаҳкамлашдан иборат.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири, ташқи ишлар вазирлари ва Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг юқори вакиллари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молия институтлари ва компаниялари, етакчи илмий-таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этади.

Ялпи ва шўъба мажлисларида форум иштирокчилари минтақавий ўзаро боғлиқликни янада чуқурлаштириш йўлида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари суриш имкониятларини муҳокама қилади.

Кун тартибида савдо, инвестиция, транспорт, энергетика ва инновация, "яшил" технологиялар, аниқ лойиҳалар ва ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, икки минтақанинг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни ошириш бўйича кенг қамровли фикр алмашиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар