15 майдан бошлаб айрим фаолият турларига рухсат берилади

15 майдан бошлаб айрим фаолият турларига рухсат берилади

2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

Қизил” тоифадаги ҳудудларда:

  • якка тартибдаги ҳунармандчилик;
  • автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
  • электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;
  • ижара ва лизинг хизматлари;
  • бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш

Сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

  • риэлторлик фаолияти;
  • реклама ва маркетинг фаолияти;
  • хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
  • меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
  • парк ва истироҳат боғлари (аттракционлар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади.

“Яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

  • очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
  • компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;
  • музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
  • ветеринария хизматлари;
  • биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар