2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўм молиявий қонунбузарлик аниқланган

2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўм молиявий қонунбузарлик аниқланган

АОКАдаги матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов 2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўм молиявий қонунбузарлик аниқланган тўғрисида маълум қилди.

2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йил якуни билан жами аниқланган камчиликлар, молиявий қонунбузарликлар — 200 млрд сўмдан ошган.

2020 йилнинг ўзида 6 110 та ҳолатда 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар аниқланганидан сўнг, 520 та ҳолат бўйича 150 млрд сўмдан зиёд материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам тақдим этилган.

"Тизимда камчиликлар ҳали ҳам бор. Биз ўғриликни камайтирамиз деганимиз — статистикани камайтирамиз дегани билан бир хил эмас. Ўғриликни камайтирамиз деб киришдикми, статистика ўз-ўзидан ошиб боради", дейди Темур Комилов.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар