Ҳисоб палата 2020 йилда 64 млн долларлик ноқонуний харажатларни аниқлади

Ҳисоб палата 2020 йилда 64 млн долларлик ноқонуний харажатларни аниқлади

Ҳисоб палатаси томонидан давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳисобидан ажратилган маблағлар сарфланиши юзасидан 2020 йилда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 671,3 млрд. сўмлик (64 млн АҚШ доллари)ноқонуний харажатлар аниқланган.

Бу Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ҳисоб палатасининг 2020 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда айтиб ўтилди.

Ҳисоб палатаси томонидан 2020 йилда 87 та назорат тадбирлари ва таҳлилий ўрганишлар амалга оширилган.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳисобидан ажратилган маблағлар сарфланиши юзасидан 2020 йилда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 671,3 млрд. сўмлик ноқонуний харажатлар, камомад ва ўзлаштиришлар ҳамда самарасиз харажатлар, 1 трлн. сўмдан ортиқ харажатларни оптималлаштириш имкониятлари аниқланган.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар сарфланиши устидан Молия вазирлиги билан ҳамкорликда доимий назорат ўрнатилиб, аниқланган 23,8 млрд. сўмлик ($2,3 млн.) камомад ва ноқонуний харажатлар ҳамда ортиқча молиялаштирилган 8,4 млрд. сўм ($0,8 млн.) маблағлар жамғармага қайтарилган.

Ҳалқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд. сўмлик молиявий хато, камчиликлар ва ўзлаштиришлар аниқланган. Жумладан, халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан 21 млрд. сўмлик самарасиз харажатларга йўл қўйилган.
Муҳокамаларда депутатлар ҳисоботда келтирилган халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда муаммолар мавжудлигига ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларига ҳам эътибор қаратдилар. Жумладан, давлат ташқи қарз маблағларини жалб қилган ҳолда 2010 — 2019 йилларда якунланган умумий қиймати 12,6 млрд. АҚШ долларлик 81 та лойиҳаларнинг 24 тасида хато ва камчиликлар аниқланган.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар