2021 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси 14,2 млрд. долларни ташкил этди

2021 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси 14,2 млрд. долларни ташкил этди

2021 йил январь-апрель ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 149,3 трлн. сўмни (14,2 млрд. доллар) ташкил этгани ҳолда, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 41,6 фоизга ошди.

Марказий банк Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ берди.

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 75,4 трлн. сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 73,9 трлн. сўмни ташкил этди.

1-расм. Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси

(2019-2021 йилларнинг январь-апрель ойлари)

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь-апрель ойларига нисбатан 38,5 фоизга ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 10,9 трлн. сўмга (1,7 баробар) ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун йўналтириладиган нақд пуллар ҳажми 6,5 трлн. сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келди.

2-расм. Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг мақсадлари бўйича таркибий динамикаси

(2019-2021 йилларнинг январь-апрель ойлари)

2021 йил январь-апрель ойларида банк карталарига 78,4 трлн.сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 25,9 трлн. сўмлик (33,1 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.

3-расм. Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажмлари динамикаси

(2019-2021 йилларнинг январь-апрель ойлари)

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар