2021 йилдаги Сирдарё вилоятининг ижтимоий соҳа кўрсаткичлари

2021 йилдаги Сирдарё вилоятининг ижтимоий соҳа кўрсаткичлари

2021 йил ҳолатига кўра 219 та мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ), давлат – 188 та, хусусий – 31 та, шундан Боёвут тумани 34 та, Сирдарё тумани 32 та, Гулистон шаҳри 25 та, Гулистон тумани 24 та, Мирзаобод тумани 21 та ва Сайхунобод тумани 20 тани ташкил этди.

Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 2021/2022 ўқув йили бошига 321 тани ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 21 тага кўпайган.

Боёвут туманида 57 та, Сирдарё - 45 та, Сайхунобод туманида – 41 тани ташкил этди.

Академик лицейлар, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар сони 21 (2021 йилда 16 та) тани, шундан академик лицейлар 3 та, касб-ҳунар мактаблари – 12 та (11 та), коллежлар сони – 6 тани ташкил этди.

Олий таълим ташкилотлари (олий ҳарбий таълим ташкилотларидан ташқари) сонининг таҳлили уларнинг 2021/2022 – ўқув йилида 2 та бўлиб, 2020/2021 йилга нисбатан ўзгармаган.

Сирдарё вилоятида театр сони 1 тани ташкил этиб, Гулистон шаҳрида жойлашган.

Тиббиёт муассасаси сони 42 та, шундан Гулистон шаҳрида 20 та, Янгиер шаҳрида 5 та ва Сирдарё туманида 4 тани ташкил этган.

Врачлар сони 1940та (ҳар 10 минг кишига – 21 та), шундан Гулистон шаҳрида 700 та (ҳар 10 минг кишига – 73,7 та), Сирдарё туманида 400 та (ҳар 10 минг кишига – 30 та) ва Янгиер шаҳрида 100 та (ҳар 10 минг кишига – 22 та).

Шифохона койкалар сони 4500 тани ташкил этган.

Саибов Фаррух
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Сирдарё филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар