2022 йил I ярим йилликда Хоразм вилоятида 8 333,8 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатилари 115,4 фоизга ошган, республикадаги улиши 3,3%ни (10-ўрин) ташкил этди.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 4,3 млн.сўмни (8-ўрин), ўсиш суръатлари 101,3%ни ташкил этди.
Урганч шаҳри (8,6 млн.сўм) ва Тупроққалъа (79,8 млн.сўм) туманида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори, Хива (0,8 млн.сўм), Хазорасп (0,9 млн.сўм) туманлари ва Хива (1,1 млн.сўм) шаҳри энг паст кўрсаткичларни қайд этди.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 15,7%ни ташкил этди ва 2021 йил I ярим йилликга нисбатан 2,7 пунктга ўсган.
Саноат маҳсулотларининг 15,6%и (2021 йилда 21,9%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган.
Шунингдек, саноат маҳсулотлари таркибида ишлаб чиқаридиган саноатининг улуши – 96,7%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши - 2,7%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши - 0,6%, тоғ-кон саноат ва очиқ конларни ишлаш улуши – 0,02%ни ташкил қилган.
Ишлаб чиқариш саноатининг таркибида автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш улуши - 40,8%, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 22,7%, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 20,9% ва бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотлар улуши – 15,7% ни ташкил этган.
Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 4 499 тага етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 16,8%ни ташкил этди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида киритилган 110 та лойиҳа бўйича 494,4 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, дастур доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан 4,4 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.
Изоҳ қолдириш