2022 йил январь-декабрь ойларида Қорақалпоғистон Республикасида 17 794,6 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суратлари 100,6%га ошган, республикадаги улуши 3,2%ни (11-ўрин) ташкил этди.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 9,1 млн. сўмни (8-ўрин), ўсиш суратлари 99,3%ни ташкил этди.
Нукус. ш (28,7 млн. сўм) ва Тахиатош (28,7 млн. сўм), Мўйноқ (8,3 млн. сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори ҳамда Бўзатов (1,4 млн. сўм), Чимбой (2,6 млн. сўм) ва Беруний (2,6 млн. сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.
Республика саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркибида энг кўп улуш Нукус шаҳри (Республика саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 53,4% ), Тахиатош (12,2% ), Қўнғирот (5,2% ), Тўрткўл (3,9% ), Амударё (3,4%), Беруний ва Элликқалъа (2,9%) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 31,9%ни ташкил этди ва 2021 йилга нисбатан 1,7 пунктга камайди.
Ҳисобот даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 3 744,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 21,0% (2021 йилда 22,4%)ни ташкил этди.
Шунингдек, саноат маҳсулотлари таркибида ишлаб чиқариладиган саноат улуши – 86,5%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши - 11,9%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши - 0,7%, тоғ-кон саноат ва очиқ конларни ишлаш улуши – 0,9%ни ташкил қилган.
Ишлаб чиқариш саноатининг таркибида кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 58,5%, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 14,8%, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 16,4% ва бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотлар улуши – 10,3%ни ташкил этган.
2022 йилнинг январь-декабрь ойларида ишлаб чиқариладиган саноатда 3,9 минг тонна тозаланган гуруч (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 14,8%га), 288,9 минг тонна портландцемент (6,4%), 37,4 минг тонна пахта толаси (4,1%), 53,1 минг тонна пахта чигити (4,1%) ишлаб чиқарилиб, юқори ўсиш суръати кузатилди. Шунингдек, 4,6 минг тонна тозаланган ўсимлик ёғи (-33,6%), 107,2 минг тонна юмшоқ буғдой ва спелта уни (-14,6%), 3 748,4 минг литр ароқ (-6,2%), 16,1 минг тонна калава ип (-1,2%), ишлаб чиқарилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан пасайиши кузатилди.
Тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 319,2 млрд. сўмни ташкил этди ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 109,5%ни, унинг жами саноатдаги улуши 18,7%ни ташкил этди.
Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 3 836 тага етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 16,0%ни ташкил этди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида киритилган 44 та лойиҳа бўйича 612,1 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, дастур доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан 12,7 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.
Изоҳ қолдириш