2023 йил январь-сентябрь ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 74,2% (2022 йил январь-сентябрида 79,4%) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.
Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 56,0 млн. AҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 42,6% ини ташкил этди.
2023 йил январ-сентябрь ойларида ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп улуши Арнасой, Бахмал, Зафаробод, Пахтакор, Янгиобод ва Зомин туманларида – 100,0% кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Зарбдор туманида – 12,7%ни ташкил этди.
Мазкур ойларда кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 528,0 млн AҚШ долларини ёки умумий импортнинг 95,9%ини ташкил этди.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:
- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 3 449,1 млрд. сўмни (жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 24,2%и) ташкил қилди;
Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Жиззах шаҳар (1 276,0 млрд. сўм), Фориш (409,6 млрд. сўм), Пахтакор (312,0 млрд. сўм), Ш.Рашидов (282,1 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келса, энг кам – Янгиобод (48,5 млрд. сўм) тумани ҳиссасига тўғри келади.
- 2 675,0 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 94,0%и) бажарилди ва 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 105,0%га кўпайди;
Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми Жиззах шаҳар (1 148,6 млрд. сўм), Ш.Рашидов (488,4 млрд. сўм), Зомин (197,9 млрд. сўм), Ғаллаорол (143,9 млрд. сўм), Пахтакор (142,4 млрд. сўм), Фориш (132,9 млрд. сўм), Бахмал (104,5 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
- 18 086,8 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 98,7%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2022 йил январ-сентябрь ойларига нисбатан 105,6%ни ташкил қилган.
Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми Бахмал (2750,5 млрд. сўм), Ғаллаорол (2713,0 млрд. сўм) Зомин (1831,0 млрд. сўм), Ш.Рашидов (1757,3 млрд. сўм), Дўстлик (1587,0 трлн. сўм) ва Зарбдор (1383,2 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 1 107,2 млрд. сўмни ёки умумий чакана савдо товар айланмасининг 19,3%ни ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 102,4%га ўсиши кузатилди.
Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп чакана савдо товар айланмаси ҳажми Жиззах шаҳар (348,2 млрд. сўм), Ғаллаорол (136,8 млрд. сўм), Ш.Рашидов (124,2 млрд. сўм), Бахмал (114,6 млрд. сўм), Пахтакор (83,9 млрд. сўм), Фориш (78,5 млрд. сўм), Зарбдор (73,8 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
- 4 181,8 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ёки кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 59,1%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2022-йил январ-сентябрь ойларига нисбатан 109,0%ни ташкил қилган.
Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп хизматлар ҳажми Жиззах шаҳар (1150,0 млрд. сўм), Ш.Рашидов (802,7 млрд. сўм), Ғаллаорол (446,4 млрд. сўм) ва Зомин (389,3 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига, энг кам хизматлар ҳажми эса Янгиобод (41,5 млрд. сўм), Арнасой (80,4 млрд. сўм), Зафаробод (89,4 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келади.
Элёр Пулатов,
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази, Жиззах филиали бош илмий ходими.
Изоҳ қолдириш