Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати яқин йилларда ўз қувватларини модернизация қилиш учун 3 миллиард доллар сарфлайди

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати яқин йилларда ўз қувватларини модернизация қилиш учун 3 миллиард доллар сарфлайди

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати (ОТМК) ўз ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва хом-ашё базасини кенгайтириш учун яқин йилларда 3 миллиард долларга тенг маблағни йўналтирилади. Бу ҳақида корхона матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

“2023 йилга бориб руда ишлаб чиқариш ҳажмини амалдаги 40 миллион тоннадан 100 миллион тоннагача, катодли мис ишлаб чиқаришни 106 минг тоннадан 250 минг тоннагача, металли руҳни 68 мингдан 120 минг тоннагача, аффинажли олтинни 14.6 тоннадан 30 тоннагача, аффинажли кумушни эса 98.6 тоннадан 215 тоннагача етказиш режалаштирилган” , - деб таъкидлади бугунги матбуот анжумани давомида комбинат бошқарув раисининг ўринбосари Азим Мирзажонов.

Унинг айтишича, “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш борасида қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши, хусусан янги бойитиш фабрикасининг қурилиши натижасида республикада рангли металлар ишлаб чиқиш қувватини икки баробар ошириш, ўн минглаб янги иш ўринларини яратиш имконияти пайдо бўлади.

Мирзажоновнинг сўзларига қараганда: “Комбинат бугунда ҳам ишлаб чиқаришни фаол ривожлантирмоқда. Жорий йилнинг 8 ойи давомида товар маҳсулотлари ҳажми 30.99 фоизга, шу жумладан катодли мис ишлаб чиқариш 24.1 фоизга, металли рух 22.6 фоизга, аффинажли олтин 6.7 фоизга, аффинажли кумуш 68.9 фоизга оширилди. Умуман, экспорт жами 56.8 фоизга юксалди”.

Комбинатнинг энг йирик лойиҳаларидан бири – “Ёшлик-1” конини ўзлаштиридир. Бу ерда 2021 йилда мед рудасини илк қазиб олиш амалга ошириш режалаштирилган. Дастлабки босқичда мазкур кондан йилида 23 миллион тонна руда олиш белгиланган эди. Аммо, кейинчалик ишлаб чиқариш қуввати 3 маротаба қайта кўриб чиқилди. Руда қазиб олиш ҳажмини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган. 2023 йилда кондан йилида 65 миллион тонна, 2035 йилга бориб эса йилида эса 74 миллион тонна руда қазиб олиш кўрсаткичларига эришиш кўзда тутилмоқда. Шу муносабат билан ишчилар сони ҳам ошади. Кон ўз қуввати билан тўлиқ ишлаганида 6 минг киши доимий иш ўринлари билан таъминланади.

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш бўйича ягона корхона саналади. Унда тозаланган мис, металли руҳ, молибден, қўрғошинли концентрат ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Комбинатда республика бўйича кумушнинг 90 фоизи ва олтиннинг 20 фоизи ишлаб чиқарилмоқда. 2018 йилнинг август ойида корхонанинг давлат улуши чет элнинг SFI Management Group компаниясига ишончли бошқарув асосида топширилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар