Aксарият тадбиркорлар келгуси ойларда ўз бизнесларининг ўсишини тахмин қилишмоқда - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўрови

Aксарият тадбиркорлар келгуси ойларда ўз бизнесларининг ўсишини тахмин қилишмоқда - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўрови

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) жорий йилнинг июль ойида корхоналар ўртасида ўтказилган сўровнинг навбатдаги босқичини ўтказди. Сўровномада республиканинг барча ҳудудларидан 1003 та корхона қатнашди.

Умуман олганда, 2020 йил июль ойида ишбилармонлик муҳити, ҳозирги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари кўрсаткичлари ўртача пасайишларни кўрсатди. Бироқ, жорий кўрсаткичлар бу йил май ойи натижаларидан юқори бўлиб қолмоқда (1-расм).

1-расм. Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичларининг динамикаси, ривожланиш истиқболлари ва ҳозирги ҳолати

Корхоналарни ўрганиш икки йўналишда олиб борилди: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг кейинги 2-3 ой ичида ўз бизнесларини ривожлантиш истиқболларига бўлган умидлари.

Ишбилармонлик муҳитини баҳолаш натижалари

Бизнеснинг ҳозирги ҳолатдаги кўрсаткичи

Бизнеснинг жорий ҳолат кўрсаткичи ўртача пасайишни кўрсатди ва ўтган ойга нисбатан 11 пунктга пасайган ҳолда 19 пунктни ташкил этди, бу эсабизнеснинг жорий ҳолати билан боғлиқ ишбилармонлик кайфияти ўрта даражача ижобий эканлигини англатади (1-жадвал).

1-Жадвал. Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити кўрсаткичларининг аҳамияти

Сўров натижаларига кўра, корхоналарнинг 30% и бизнеснинг ҳозирги ҳолатини "яхши", 47% - "қониқарли" ва 23 % - "ёмон"деб баҳолаган.

Товарларга / хизматларга талаб "яхшиланди", 32% корхоналар бу ҳақда хабар беришди. Бундан ташқари, респондентларнинг 32 % - "ўзгармади", 32% - "ёмонлашган" деб жавоб беришган. Шу ўринда, ишчилар сони 17 % корхоналар томонидан - «ўсди», 68 % - «ўзгармади», 15 % - «камайди» деб қайд этилган.

Бизнесни ривожланиш истиқболлари кўрсаткичи

Кейинги 2-3 ой ичида бизнеснинг ривожланиш истиқболлари кўрсаткичи 68 пунктни ташкил этди, июнь ойига нисбатан 6 пункитга пасайган, бу тадбиркорларнинг кейинги 2-3 ойда ўз бизнесларини ривожланиш истиқболларига нисбатан умидлари ижобий эканлигидан далолат беради (1-жадвал).

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сўровда иштирок этган корхоналарнинг 68 фоизи бизнесни ривожланиш истиқболларини "яхшиланмоқда" деб баҳолаган, 29 фоизи "ўзгармайди" ва фақат 3 фоизи "ёмонлашади" деб тахмин қилишган.

Сўровномада товарларга / хизматларга бўлган талабни корхоналарнинг 65% - “Яхшиланади”, 30% - "Ўзгармайди", 5% - "Ёмонлашади", деб жавоб беришган. Кейинги 2-3 ой ичида корхоналарнинг 53 % - ишчилар сонинини "Ўсиши" кутилмоқда, деб қайд этган бўлса, 45 % - "Ўзгармайди", 2% - эса "Пасаяди", деб жавоб беришган. Сўровда қатнашган корхоналарнинг 36% ўз товарлари / хизматлари нархларининг «ўсишини» кутмоқда, 61% - товарлар / хизматлар нархлари «ўзгармайди» ва фақат 3% «пасаяди» деб ишонади.

Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи

Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи 42 пунктдан камайганлигини кўрсатган ҳолда 9 баллни ташкил этди. Яъни мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ҳолати яхши деб баҳоланмоқда (1-жадвал).

Мавжуд ҳолат кўрсаткичлари ва истиқболларни кутиш ўртасидаги боғлиқлик асосида келгуси 2-3 ой учун мамлакатда иқтисодий циклнинг босқичларини аниқлаш мумкин (2-расм).

2-расм. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий циклининг босқичлари

Шуни таъкидлаш керакки, Россия (-5) ва Хитойда (51,1) ишбилармонлик муҳитининг ўхшаш кўрсаткичларини баҳолаш ўтган ойна нисбатан мос равишда 1 ва 0,2 % пунктга ўсди; Туркияда (101) 8,4 пунктга ва Жанубий Кореяда (57) 6 пунктга ортиши кузатилди.

Илова

Ишбилармонлик муҳитини баҳолаш учта асосий кўрсаткични ўз ичига олади:

Бизнеснинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш. У "яхши" ва "ёмон" жавоблар ўртасидаги фарқ сифатида умумий танланганнинг фоизига қараб ҳисобланади. Ҳозирги ҳолатнинг қиймати -100 баллдан (барча респондентлар ҳозирги ҳолатни ёмон деб баҳолайди) 100 баллгача (барча респондентлар ҳозирги ҳолатни яхши деб баҳолайдилар);

Кейинги 2-3 ойда бизнесни ривожлантириш истиқболлари. Ушбу "яхшиланади" ва "ёмонлашади" деган жавоблар ўртасидаги фарқ жами танланганларга фоиз сифатида ҳисобланади. Кутиш қиймати -100 баллдан (барча респондентлар ўз бизнесларининг янада ёмонлашиши мумкинлигин тахмин қилишмоқда) 100 баллгача ўзгарадилар (барча респондентлар ўз бизнесларининг янада яхшиланишини кутишмоқдалар);

Ишбилармонлик иқлимининг қиймати жорий ҳолат ва бизнес истиқболларининг ўртача баланс қийматлари асосида ҳисобланади. Ишбилармонлик иқлимининг қиймати -100 балл (барча респондентлар ҳозирги аҳволни ёмон деб баҳоладилар ва бизнесининг янада ёмонлашишини кутмоқда) ва 100 балл (барча респондентлар ҳозирги ҳолатни яхши деб билишади ва ўз бизнесларида янада яхшиланишни кутишади).

Мавжуд ҳолат кўрсаткичлари ва истиқболларни кутиш ўртасидаги боғлиқлик асосида келгуси 2-3 ой учун мамлакатда иқтисодий циклнинг босқичларини аниқлаш мумкин (2-расм).

Aгар ҳозирги ҳолат ва кутилаётган ҳар иккала қиймат ҳам салбий бўлса, кейинги 2-3 ой ичида мамлакат иқтисодиёти таназзул ҳолатида бўлади.

Агар ҳозирги ҳолатнинг қиймати салбий бўлса, кутиш қиймати ижобий бўлса, иқтисодиёт кейинги 2-3 ой ичида тикланади ёки жонланади.

Aгар ҳозирги ҳолат ва кутилган натижаларнинг иккаласи ҳам ижобий бўлса, кейинги 2-3 ой ичида иқтисодиёт жадал ривожланишни бошдан кечиради.

Aгар ҳозирги ҳолатнинг қиймати ижобий бўлса, кутиш қиймати эса салбий бўлса, кейинги 2-3 ой ичида иқтисодиёт ўсишнинг пасайиши кузатилади.

Ферузбек Давлетов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар