Amazon.com платформасидан фойдаланиш учун ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди

Amazon.com платформасидан фойдаланиш учун ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди

Савдо-саноат палатаси томонидан маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотларини чет эл бозорларига экспорт қилинишини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Савдо-саноат палатаси мутахассислари томонидан Amazon.com платформасидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида илк бор ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди. Қўлланма икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм платформанинг имкониятлари, унда савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш шартлари каби мавзуларда маълумотлар бериб ўтилган.

Қўлланманинг иккинчи қисми эса Amazon.com электрон савдо платформасида сотувчи сифатида рўйхатдан ўтиш, платформанинг мавжуд таърифлари, маълумотларни киритиш тартиби, зарур ҳужжатлар ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтилган.

"Тадбиркорларимизни яратилган имкониятдан тўлиқ фойдаланишга ва электрон савдо орқали маҳсулотлар экспортини янада оширишга чорлаймиз", дейилади хабарда.

Батафсил маълумот билан ССП сайтида танишишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар