Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2023 йил январь-сентябрь ойлари якунлари таҳлил қилинди

Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2023 йил январь-сентябрь ойлари якунлари таҳлил қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 29 209,8 млрд. сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 28 503,5 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 556,1 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 150,2 млрд. сўмни ташкил қилди.

Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,8%га ўсиб, республика кўрсаткичи таркибида Андижон вилоятининг улуши 10% ташкил қилди.

Вилоят кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Булоқбоши (111,2%), Улуғнор (109,5%) ва Хўжаобод (107,8) туманларида кузатилди. Андижон (100,1 %), Мархамат (100,2%) ва Қўрғонтепа (101,4%) туманларида эса аксинча ўсиш суръатлари пастлиги кузатилди.

Шаҳар ва туманлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Жалақудуқ (3125,6 млрд. сўм), Aсака тумани (2955,3 млрд. сўм) ва Шаҳриҳон (2636,2 млрд.сўм) туманларида қайд этилди. Aксинча кам ҳажмга эга ҳудудларга Хонобод шаҳри (176 млрд. сўм) ва Андижон шаҳри (879,4 млрд. сўм)ни келтириб ўтиш мумкин.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 8447 минг сўмни ташкил этди.

2023 йил январь-март ойларида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 28 292 мдрд. сўмни (ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,8%га ўсишни) шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари 17 388,8 млрд. сўм (103,7%) ва чорвачилик маҳсулотлари 10 903,3 млрд. сўмни (103,8%) ташкил қилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 38,5% - чорвачилик, 61,5% - деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.

Ҳисобот даврида деҳқончиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 643,6 минг тонна дон ва дуккакли экинлари, 1295,5 минг тонна сабзавотлар, 247,2 минг тонна картошка, 119,6 минг тонна полиз, 475,8 минг тонна мева ва резаворлар, 56,5 минг тонна узум ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, чорвачиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 132,5 минг тонна гўшт, 685,6 минг тонна сут, 448,8 млн. дона тухум ва 9 минг тонна балиқчилик овланди.

Музаффар Абдусаматов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган ҳудудий филиали

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар