Андижон вилоятининг 2022 йил январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳаси кўрсатгичлари таҳлили

Андижон вилоятининг 2022 йил январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳаси кўрсатгичлари таҳлили

Берилган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 12640,5 млрд. сўмга етди. Таққослама эквивалентда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 111,5%ни ташкил этди. Шу давр мобайнида жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 3855,1 минг сўмга етди ва 2021 йилга нисбатан ўсиш кўрсатгичи 109,3%ни ташкил этди.

Хизматлар таркибида энг катта улушни савдо хизматлари (31,2 %), молиявий хизматлар (20,8 %), транспорт хизматлари (19,8 %) ташкил этади. Хизматлар умумий ҳажмида паст улушларни таълим соҳасидаги хизматлар (4,4 %), яшаш ва овқатланиш каби хизматлар (1,8 %), меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (0,8 %) эгаллади.

2022 йил январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми Хонобод шаҳрида 9 346,7 минг сўмдан Избоскан туманида 2 354,9 минг сўмгача оралиқни ташкил этади.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон шаҳрида 9 143,4 минг сўмга тенг бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110,5%ни ташкил этди. Бундан ташқари, аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажмининг сезиларли ўсиши Балиқчи (109,6%), Андижон (109,0%) ва Булоқбоши (109,5%) туманларида кузатилди. Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларнинг энг паст кўрсаткичи, Улуғнор (4 980,0 минг сўм), Бостон (4 034,4 минг сўм) туманларида кузатилди.

2022 йил январь-сентябрь ойларида автомобил транспорти томонидан 32,2 млн.тонна юк ташилган бўлиб, ўсиш сураъти 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 102,4%ни ташкил қилди. Юк айланмаси автомобил транспорти турлари томонидан 743,9 млн. т-км.ни ташкил этди ва мос даврга нисбатан ўсиш суръати 100,4 % ни ташкил қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида автомобил транспортининг барча турлари томонидан 535,7 млн.киши ташилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,0 %ни ташкил этди. Йўловчи ташиш айланмасининг ушбу даврда ўсиш суръати 102,2% га етиб 9 114,2 млн. йўловчи-км.ни ташкил қилди.

Акбарали Абдураҳмонов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар