Андижон вилоятида 2022 йилда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 17 642,4 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 12,9 %га ўсган.
2022 йилда вилоятда жами хизматлар таркибида савдо (31%), молия (20%) ва транспорт (20%) хизматларининг улуши юқори бўлган бўлса, соғлиқни сақлаш (1%) ва меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматларининг(1%) улуши паст бўлган.
2021 йилга нисбатан соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажмида пасайиш қайд этилган. Юқори ўсиш суръатлари эса таълим (33,6%), ахборот ва алоқа (27,5%) ҳамда бошқа (19%) хизматларда кузатилган.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Андижон шаҳрининг ўтган йилда вилоятда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмидаги улуши юқори бўлиб, 36%ни ташкил этди. Асака ва Андижон туманларида кўрсатилган хизматларнинг вилоят хизматлар ҳажмидаги улуши мос равишда 7% ва 6%ни ташкил этди. Вилоятда кўрсатилган хизматларнинг энг паст улуши Бўстон (1%) ва Улуғнор (1%) туманларига тўғри келади.
Андижон вилоятида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 5365,4 минг сўмни ташкил этган. Андижон шаҳрида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан мос равишда 2,5 баравар юқори кўрсаткичга эришган. Хонобод шаҳри ва Хўжаобод туманида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми ўртача кўрсаткичдан мос равишда 1,7 ва 1,5 баравар юқори эканлиги қайд этилган.
Вилоятда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг 66,3% кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширилган.
Вилоят миқёсида жами ташилган юклар ҳажми 44 704,6 минг тоннани ташкил қилган. Ўтган йилда вилоят бўйича ташилган йўловчилар сони 2021 йилга нисбатан 8 889,9 минг нафарга ортган.
Изоҳ қолдириш