2024 йилнинг 1-январь ҳолатига кичик корхона ва микрофирмалар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 24 381 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 14 657 тага ёки 38%га камайган. 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 4 185 та янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,5% кам.
Андижон вилоятининг 2023 йилнинг январь-декабрь ҳолатига кўра ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 66,0% ташкил қилган ва 2022 йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,1 пунктга камайган. Ушбу даврда кичик тадбиркорликнинг энг юқори улушлари қурилишда 96,0%ни, қишлоқ хўжалигида 96,1%ни ва йўловчи ташишда 98,0%ни ташкил этди.
Кичик тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 аҳолига 7,2 бирликни ташкил этиб бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 4,5 бирликка камайган. 2024 йилнинг 1-январь ҳолатига кўра кичик тадбиркорлик субектларининг сони ҳар 1000 аҳолига ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон шаҳрида 13,8 бирлик, Бўстон туманида 10,8 бирлик, Хўжаобод туманида 10,0 бирлик ва Хонобод шаҳрида 9,6 бирликни ташкил этади.
2023 йил январь-декабрь ойлари якунлари бўйича янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп янги субъектлар савдо соҳасида (43%), саноат соҳасида (20%), қишлоқ хўжалигида (7%) ва қурилиш соҳасида (7%) ташкил этилган.
Изоҳ қолдириш