БАА аивакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар сонини оширади

БАА аивакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар сонини оширади

Жорий йилнинг 19-20 май кунлари Транспорт вазирлигида БАА авиация маъмурияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, парвозлар частотасини кўпайтириш, янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Икки мамлкат авиация маъмурияти вакиллари ўртасида бўлиб ўтган маслаҳатлашувлар якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:

– FlyDubai авиакомпанияси Дубай – Тошкент – Дубай йўналишида парвозлар частотасини ҳафтасига 5 тадан 6 та рейсга ошириш;

– Air Arabia PJSC авиакомпанияси Шаржа – Тошкент – Шаржа йўналишида парвозлар частотасини ҳафтасига 2 тадан 3 та рейсга кўпайтириш;

– Air Arabia Abu Dhabi авиакомпанияси эса Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишида парвозлар частотаси ҳафтасига 2 тадан 4 та рейсга қадар кўпайтирилди.

Шунингдек, Wizz Air Abu Dhabi авиакомпаниясига Бухоро ва Урганч шаҳарларига парвозларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Учрашув якунида томонлар келгусида конструктив мулоқот ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш борасида келишиб олдилар.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар