Байрамга акция бошлаган UzAuto Motors автомобиль сотишни вақтинча тўхтатди

Байрамга акция бошлаган UzAuto Motors автомобиль сотишни вақтинча тўхтатди

UzAuto Motors компанияси инвентаризация амалга оширилиши муносабати билан автомобиллар учун шартнома тузиш ҳамда сотувни вақтинчалик тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилган.

"Компания инвентаризация тугагани ҳақида расмий саҳифалари орқали хабардор қилади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors АЖ Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган акция бошлангани ҳақида эълон қилган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар