UzAuto Motors Chevrolet Tracker автомобилларининг сотуви бошланганини маълум қилди.
Бунда бошланғич комплектация: 179 000 000 сўмни ташкил этади. Бунинг учун харидорлар ваколатли дилерлик марказлари ёки info@uzautomotors.com электрон манзилига ариза қолдиришлари лозим. Етарли миқдордаги аризалар тўплангандан сўнг, компания ушбу автомобиль ишлаб чиқарилишини белгиланган тартибда ўрганиб чиқади. Шу билан бирга:
- LS комплектация: 209 000 000 сўм;
- LTZ комплектация: 229 000 000 сўм;
- Premier комплектация: 249 000 000 сўм дея белгиланган.
Автомобиль харид қилувчилар 30 августдан бошлаб, кроссоверга шартнома тузишлари мумкин.
Машинанинг техник хусусиятларининг муҳим жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
- 1,2 ҳажмли, айланма ҳаракатда 190 Nm ва 132 от кучи қувватига эга замонавий уч цилиндрли CSS Prime турбомотор;
- 6-поғонали автоматик узатмалар қутиси;
- аралаш циклда тежамкор ёқилғи сарфи 6.9 л/100 км, шаҳар ташқарисидаги йўлда ҳаракатланиш- 5.6 л/100 км;
Хавфсизликни таъминлаш тизими:
- паст тезликда автоматик тормозлаш;
- кўриниши чекланган жойлар мониторинги;
- фаол фавқулодда тормозлаш;
- олдинда турган тўсиқлар ҳақида огоҳлантириш;
- фронтал тўқнашув ҳақида огоҳлантириш;
- 6 та хавфсизлик ёстиқчалари.
Қулайлик:
- ярим автомат (параллель ва перпендикуляр) тўхташ тизими;
- ҳароратни автоматик назорат қилувчи тизим (климат контроль);
- круиз-контроль;
- ақлли калит (смарт кей) ва двигателни ишга тушириш;
- чарм қопламали 3 спицали руль;
- ёмғир датчиги;
- эко-чармдан ўриндиқлар қопламалари;
- симсиз зарядлаш;
- 8 дюймли сенсор дисплейга эга мультимедиа тизими (Apple CarPlay ва Android Auto);
- тўлиқ светодиод оптикаси ва LED орқа габарит чироқлар.
2023 йилдан бошлаб Chevrolet Tracker қўшимча опциялар: ташқи ойналарни иситиш тизими, олд ўриндиқларни иситиш, ойна тозалагич (дворник) атрофини иситиш, иккинчи орқа қатор ўриндиқлари иситиш тизими, электр механизмга эга ҳайдовчи ўриндиғи, руль иситиш тизими, ҳимоя картери ва «Redline» пакетида тақдим этилади.
Автомобилни UzAutoMotors`нинг расмий сайтида номлари келтирилган авторизациядан ўтган дилерлик марказларида сотиб олиш мумкин. Шунингдек, ушбу дилерликларда автомобиль билан танишиш ҳамда техник хусусиятларини ўрганиш учун тест-драйв ҳам мавжуд.
Изоҳ қолдириш