Биржа савдоларида суюлтирилган газ нархи пасайди

Биржа савдоларида суюлтирилган газ нархи пасайди

2019 йил 18 - 24 ноябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖ да ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархларни пасайиши кузатилди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3339,3 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди, ва шундан 2793,5 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан бироз пасайди ва бир тоннаси учун 6223,7 минг сўмни ташкил этди.

Олтиннинг нархи кичик ўсишни кўрсатмоқда, сўнгги савдо ҳафтасида шаклланган биржа котировкаси 0,1% га кўпайиб, 1 гр олтин учун 446,4 минг сўмни ташкил этди. Ҳафталик савдо натижаларига кўра ЎзРТХБ да 983,0 млн сўмлик 2200 гр Au-1 маркали олтин сотилган. Сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ савдода қатнашди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 12,5 млрд сўмлик 4548,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 5,1% га пасайиб, бир тонна учун 2753,2 минг сўмни ташкил этди.

Қора металл бозорида нархлар пасайиб бормоқда. Хусусан, СТ 12-35 ГС арматуранинг нархи 1,1% га пасайиб, бир тоннаси учун 5629,9 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металлнинг ҳажми жами 6,2 минг тоннани ташкил қилган.

Цемент бозори ҳам нархлар тушишини кўрсатмоқда. ПЦ М-400 Д-20 цемент бўйича нархлар аввалги ҳафтага нисбатан 4,4% га пасайиб, 532,0 минг сўмни ташкил қилди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони 460,0-750,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Биржада пахта толаси нархлари пасайиши кузатилди. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 1,1% га пасайиб, бир тонна учун 14,8 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 7,3 млн сўмдан 13,0 млн сўмгача бўлди.

Плёнка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган I-0760 полиэтиленнинг бир тонна учун нархи 11,5 млн сўмни ташкил этиб, 2,7% га пасайди. Ўтган ҳафтада жами 1,7 минг тонна полиэтилен сотилган.

Ўтган ҳафтада карбамиднинг нархи кщтарилгани кузатилди, бир тоннасини нархи 0,3% га кщпайиб 1815,4 минг сўмни ташкил этди. Умуман олганда, ҳафта давомида биржа савдолари орқали 32,3 минг тонна атрофида минерал ўғитлар сотилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар