Бизнес учун 10 минг долларгача грант ажратилади

Бизнес учун 10 минг долларгача грант ажратилади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўзаро ташаббуси кичик бизнес вакилларидан Бизнесни интеграциялашган қўллаб-қувватлаш дастурида иштирок этишга аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилганини хабар қилди.

Аризалар 2020 йил 31 август, соат 18:00 гача қабул қилинади.

Бундан ташқари, дастурда энди нафақат Наманган ва Самарқанд, балки Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидан ҳам тадбиркорлар иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, дастур кичик корхоналарнинг рақобатдошлигини ошириш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва ўсишига кўмаклашиш мақсадида уларни консультатив ва молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган (10,000 АҚШ долларигача грант маблағлари).

Тренинглар ва консалтинг хизматлари, шунингдек, индивидуал коучинг маслаҳатлари Ўзбекистоннинг тажрибали мутахассислари томонидан асосий бизнес-вазифаларни ҳал этиш, стратегик режалаштириш, маркетинг, операцион ва молиявий менежмент каби йўналишларда амалга оширилади.

Дастур уч босқичдан иборат ва 3 ой мобайнида давом этади.

I-босқич: танлаб олинган корхоналар учун онлайн шаклда тренинглар ўтказилади.

II-босқич: корхоналар учун консалтинг ва шахсий коучинг маслаҳатлари берилади.

III-босқич: иштирокчи компанияларга уларнинг бизнес ғоялари/лойиҳаларини амалга ошириш учун 10 минг АҚШ долл. миқдоригача эквивалентда беғараз техник кўмак олиш имконияти берилади.

Танловда иштирок этиш шартлари ва мезонлари:

Дастурда иштирок этиш учун, қуйидаги мезонларга мос келадиган, кичик бизнес вакиллари онлайн шаклдаги аризани тўлдиришлари ёки электрон почта орқали сканер қилинган шаклни юборишлари талаб этилади.

Иштирокчилар учун асосий талаблар:

  • Ўзбекистон резиденти томонидан асос солинган, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида рўйхатга олинган юридик шахс шаклидаги кичик бизнес субъекти;
  • Қуйидаги келтирилган соҳалар бўйича икки йилдан кам бўлмаган муддат ичида фаолият юритаётган бўлиши;
  • Ишчилар сони 5 дан 50 гача бўлиши;
  • Солиқ ва бошқа тўловлар, олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик йўқлиги;
  • Амалга ошириладиган режа / лойиҳанинг 20% дан кам бўлмаган қисмини молиялаштириш имконияти мавжудлиги.

Шунингдек, иштирокчилар 2020 йил август ойидан шу йилнинг декабр ойига қадар тренинглар ва индивидуал коучинг маслаҳатларини олиш учун 32 соат ўқув машғулотларига вақт ажратишга тайёр бўлишлари зарур.

Аризалар 2020 йил 31 август, соат 18:00 гача қабул қилинади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Тўлдирилган ариза шакли;
  • Рўйхатган ўтганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси.

Аёллар ёки 35 ёшгача бўлган ёшлар томонидан асос солинган, ёки аёллар ва ёшлар учун иш ўринлари яратадиган кичик бизнес турлари номзодларни танлашда афзалликка эга бўлади.

Дастурда танлов асосида иштирок этиш мутлақо бепул.

Ҳужжатлар бу ерда онлайн тарзда тўлдирилиши ёки сканерланган шаклда ibs@chamber.uz электрон почтасига юборилиши лозим.

Ариза шаклини бу ердан юклаб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: 1094.

Бизнесни интеграциялашган ҳолда қўллаб-қувватлаш дастури Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар