Bloomberg хабар беришича, коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган инқироз туфайли тўпланган нефт захираларининг профицити деярли йўқолди.
Халқаро энергетика агентлиги (IEA) маълумотларига кўра, февраль ойига келиб тўпланган ёқилғининг бешдан бир қисмидан камроғи омборхонларда сақланмоқда. Ўшандан бери баланслар янада пасайди, дея таъкидлади агентлик.
IEA маълумотларига кўра, 2020 йилнинг июлида дунё бўйича омборхоналарда 249 миллион баррел тўпланган. 2015-2019 учун ўртача кўрсаткичдан кўпроқ ва 2021 февраль ойида бу ортиқча нефт миқдори 57 миллион баррелга тушди.
Ёқилғи истеъмоли талабнинг тикланиши ва нефт нархининг кўтарилиши туфайли ошди. Лондон ICE фонд биржаси маълумотларига кўра, Brent нефти 16 апрель куни савдоларни 66,7 доллардан савдоларни якунлади. Ўз навбатида, Россия, Саудия Арабистони ва ОПЕК ишлаб чиқариш чекловларини эҳтиёткорлик билан юмшатиш орқали омборларни чиқаришни қўллаб-қувватлади, дея қайд этмоқда Bloomberg.
Изоҳ қолдириш